Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Чироқчи ва Деҳқонобод тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилган. Тадбирлар давомида фуқаролар Ш.Ҳ. ва Ж.Ш. қалбаки акциз маркали жами 1 156 дона “Шаҳрисабз” номли истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотини сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Амударё туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “C.” номли дўкон сотувчиси М.С. харидорга қалбаки акциз маркали 2 дона “Қаратау” номли ароғини ва 1 қути тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкондан 553 дона турли хил алкогол маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
- Аввалроқ Хоразмда 422 миллион сўмлик акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари аниқлангани,
- Навоий ва Бухорода 600 млн сўмлик қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдосининг олди олингани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)