Қашқадарё вилоятида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган хонадонлар аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар, Шаҳрисабз ва Китоб тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилган. Унда фуқаролар З.Н., С.И. ва бошқалар ўз уйларининг ёрдамчи хўжалигида ташкил этган яширин цехларда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқараётгани аниқланган. Ушбу хонадонлардан жами 274 литр қўлбола ёғ, 421 кг чигит, 5 дона электр двигатель, жувоз ускуналари ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
- Сурхондарёда ҳам июнь ойида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинганди.
- Хоразмда бўлса инсон соғлиғи учун хавфли спиртли ичимликларни тайёрлаб келган шахс фаолиятига чек қўйилган.
- Наманганда 550 миллион сўмлик дори воситалари йўқ қилингани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)