Ўтган ойда республика бўйича энг кўп солиқ тўлаган компания — “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ бўлди.
Солиқ қўмитасининг хабар беришича, мамлакатда йирик солиқ тўловчилар сони 2 минг 186 тага етди. Жорий йилнинг январь ойида улар томонидан 9 триллион сўмга яқин солиқ тушумлари амалга оширилди.
Шундан 4,6 триллион сўми давлат улуши мавжуд ўнта йирик солиқ тўловчи ҳисобига тўғи келади. Ушбу ўнликда солиқ тўловлари бўйича “Навоий кон – металлургия комбинати” АЖ етакчилик қилмоқда – 2,4 триллион сўм, — дея маълум қилди қўмита.
Шу билан бирга, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Ўзбекнфтгаз” АЖ ҳам қолган корхоналарга нисбатан кўпроқ солиқ тўлаган.
Давлат бюджетига ундирилган солиқларнинг 716 миллиард сўми хусусий сектордаги ўнта йирик солиқ тўловчилар ҳисобига тўғри келди.
Мазкур рейтингда Uz Bant АЖ ҚК 231 миллиард сўм солиқ тушумларини амалга оширган ҳолда энг юқори кўрсаткични қайд этган.
Изоҳ (0)