Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари инглиз тилида нашр қилинади. Бу ҳақда таржимон Марк Рис маълум қилди.
Таржимоннинг ёзишича, китоб 2024 йил 31 мартдан бошлаб чоп этилади. Таржима асар Нью-Йорк метросида реклама қилиниши режалаштирилган. Китоб тақдимоти эса апрель ойида Нью-Йоркда бўлиб ўтади.
Рис китобга ўз ҳиссасини қўшганларни ҳам эслаб ўтар экан, Дилдора Шомуродова (рассом), Жон Кемпион (муҳаррир), Гулноза Исмоилова (муҳаррир), Мунира Норова (муҳаррир), Жаҳонгир Азимов (муҳаррир) ва Абдулло Рўзиевларни (таржимон) келтирган.
Маълумот учун, Марк Рис Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романини инглиз тилига таржима қилган.
Изоҳ (0)