• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мисрда “Ўткан кунлар” романи араб тилига таржима қилинади

    Мисрнинг Айн Шамс университети профессори, ёзувчи, таржимон Муҳаммад ал-Жибали Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романини араб тилига таржима қилишга киришди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.

    Фото: “Дунё” агентлиги

    Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси томонидан маълум қилинишича, июнь ойида Ўзбекистон президенти сайловини бевосита кузатган Муҳаммад ал-Жибали Тошкентда бўлган чоғида Абдулла Қодирий уй музейида бўлиб, ёзувчининг набиралари билан ушрашган, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида суҳбатлар ўтказган, ўзбек маданияти ва тарихи билан яқиндан танишган.

    Муҳаммад ал-Жибалининг айтишича, ниҳоятда бой адабий меросга эга ўзбек адабиёти дурдоналари хорижий тилларга таржима қилинмагани уни ажаблантирган. Профессор “Ўткан кунлар” романининг араб тилига таржима қилиниши, нафақат Миср, балки бутун араб дунёсида илиқ кутиб олинишига ишонч билдирган. Бу ўзбек маданияти, минтақа тарихи, ўзбекона одоб-аҳлоқ билан Яқин Шарқ халқларини яқиндан танитишга мисли кўрилмаган даражада ҳисса қўшади.

    Мутахассисга кўра, араб тилининг синонимларга ниҳоятда бойлиги, ҳар бир ҳаракат ва ҳолатни турли усулларда тасвирлаш хусусияти, икки халқнинг маданий-маънавий жиҳатдан яқинлиги романнинг ушбу таржимаси бошқа хорижий тиллардаги таржималаридан сезиларли даражада сифатли бўлишига ва бадиий гўзалликни сақлаб қолишга имкон беради.

    Романдаги ўзбекона руҳни акс эттириш, таржима сифатини ошириш мақсадида таржима муаллифига мамлакатнинг Мисрдаги элчихонаси маданий масалалар бўйича атташеси Отабек Алимов, ҳозирги пайтда Қоҳирада истиқомат қилётган ўзбекистонликлар Ҳусан Абдумажидов, Саудия Арабистонида яшаб таҳсил олган ёзувчи ва таржимон Саид Маҳмуд Косоний ва бошқалар кўмаклашмоқда. Асардаги баъзи араб имлосида (эски ўзбек ёзуви) битилган атамаларни асл ҳолида сақлаб қолиш учун романнинг илк нусхаси Абдулла Қодирийнинг набиралари томонидан тақдим этилган.

    “Ўткан кунлар”нинг араб тилига таржимаси романнинг 100 йиллиги арафасида 2024 йили тайёр бўлиши ва минтақадаги энг йирик ва нуфузли 55-Қоҳира халқаро китоб ярмаркасида тақдим этилиши режалаштирилмоқда.

    • Маълумот учун роман 1920 йиллар бошида ёзилган бўлиб,
    • 1922 йил илк бор “Инқилоб” журналида чоп этилган,
    • 1926 йилда тилимизга мослаштирилган араб ёзувида, алоҳида китоб ҳолида нашр қилинган.
    • 1926 йилдаги цензура дахл қилмаган асл нашрига асосланган илк тўлиқ нашри Тошкентда  кирилл алифбосида 1994 йили чоп этилган.

    2021 йил октябрда Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романини инглиз тилига таржима қилган америкалик Марк Риз президент Шавкат Мирзиёев номидан ваъда қилинган пул мукофоти 5 ойдан бери тўланмаганини маълум қилганди. Марк Абдулла Қодирийнинг набираси Хондамир Қодирий унинг бу ишга алоқадор бўлмаган дўсти билан боғланиб, гонорардан воз кечишни сўраганини айтганди. Кўп ўтмай Ризга ваъда қилинган гонорар тўлаб берилган. 

    31.07.2023, 09:25   Изоҳ (0)   4315
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонликларнинг Японияга ишга бориш имкониятлари кенгаяди

    31.07.2023, 09:05

    Тошкентнинг айрим ҳудудларида “свет” ўчирилади

    30.07.2023, 23:16

    Сурхондарёда ўз қизини сотаётган ота қўлга олинди

    30.07.2023, 22:15

    Россияда ўзбекистонлик йигит учинчи қаватдан тушиб кетди 

    30.07.2023, 21:30

    Ўзбекистонда Telegram фаолиятида узилишлар юзага келди

    30.07.2023, 21:03

    Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга қандай жарималар бор?

    30.07.2023, 20:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Маҳалла сервис” компаниялари ходимларининг даромади энди солиққа тортилмайди

    Ўзбекистон | 27 июн, 11:41

    Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам

    Реклама | 27 июн, 10:30

    Таиланд каннабис учун жиноий жавобгарлик жорий қилмоқчи

    Дунё | 27 июн, 11:26

    Pagani ва Bulgari ҳамкорликда олмос билан безатилган гиперкар яратди

    Лайфстайл | 27 июн, 10:59

    “Исроил билан урушдан кўрилган зарар жиддий” — Эрон ташқи ишлар вазири

    Дунё | 27 июн, 10:46

    Ўзбекистонда ортиқча ундирилган солиқларни келгуси тўловлар ҳисобига киритиш муддати қисқартирилди  

    Ўзбекистон | 27 июн, 10:37

    Саёҳатни қулай ва хотиржам ўтказишга ёрдам берадиган маслаҳатлар

    Маслаҳатлар | 27 июн, 10:34

    Арманистон КХШТдан бутунлай чиқиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 27 июн, 10:15

    “Манчестер Сити” “Ал-Ҳилол”га қарши — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг чорак финал босқичи жуфтликлари маълум бўлди

    Спорт | 27 июн, 10:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.