Гонконг аҳолиси 2023 йилда 0,4 фоизга ўсиб, 7,50 миллионга етди. Маълумотларга кўра, бу пандемиядан кейинги иккинчи ўсиш йилидир. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Аҳолининг кескин кўпайиши, Хитойнинг уч йиллик қатъий COVID қоидаларидан сўнг ўз иқтисодиётини ва халқаро жозибадорлигини оширишга ҳаракат қилаётган бир пайтда содир бўлган. Эпидемия даврида хорижда қолган кўплаб Гонконг аҳолиси 2023 йил давомида қайтиб келган. Йилнинг иккинчи ярмида ҳам шаҳарга аҳолининг сезиларли оқими давом этган.
Ҳукуматнинг таъкидлашича, бу кўрсарткич чет эл фуқароларининг Гонгконгга турли схемалар орқали қабул қилиниши билан ҳам боғлиқ. Бу вақтда шаҳар аҳолисининг 79 фоизида яшашга бир томонлама рухсатнома бўлган.
Аввалроқ гонгконгликларнинг 21,2 минг кишига табиий пасайиши кузатилиб, 33,2 мингта туғилиш ва 54,4 минг нафар ўлим қайд этилган эди.
Изоҳ (0)