“Бешиктош” 21 ёшли тарбияланувчиси Делибаш билан шартномани бекор қилди. Клуб раҳбарияти бунга футболчининг танишув сайтидаги саҳифасини сабаб қилиб кўрсатган.
Шартнома бекор қилинишига спортчи ҳам қаршилик қилмаган. Унинг танишув сайтидаги саҳифаси мухлислар томонидан танқид остига олинган. Фанатлар ҳужумчи футбол ўрнига бошқа нарсаларга кўп вақт ажратаётганидан норози бўлган.
Ушбу мавсумда Делибаш 2 учрашувни қўшиб ҳисоблаганда, 14 дақиқа иштирок этган.
Изоҳ (0)