Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ҳокими Мирзачўл туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 20 февраль куни халқ депутатлари Мирзачўл тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Танқидий руҳда ўтказилган сессияда ташкилий масала кўрилган.
Унда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилган. Шундан сўнг, депутатлар Ботиржон Мирзақуловни Мирзачўл тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорларини бир овоздан маъқуллаган.
Ботиржон Мирзақулов ҳозирга қадар Сирдарё туман ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Изоҳ (0)