Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги мамлакатнинг асосий савдо ҳамкорларини эълон қилди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, 2023 йил якунига асосан Қозоғистоннинг товар айланмаси 139,8 миллиард долларни ташкил қилган. Хитой Қозоғистоннинг асосий савдо шеригига айланган. Унинг республика ташқи савдо айланмасининг умумий ҳажмидаги улуши 31,5 миллиард долларни ташкил этади.
Кейинги ўринларни Россия (26 миллиард доллар), Италия (16,1 миллиард доллар), Жанубий Корея (6 миллиард доллар) ва Туркия (6 миллиард доллар) эгаллаган.
Қозоғистоннинг ўтган йилги жами экспортининг асосий қисмини (хом) нефть ва нефть маҳсулотлари ташкил этган. Импортнинг энг машҳур тоифалари, ўз навбатида, асбоб-ускуналар ва электротехника, автотранспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, қиммат бўлмаган металлардир.
Изоҳ (0)