Россиялик тадбиркор Михаил Сутягинский Қозоғистонда қидирувга берилди. Бу ҳақда Nur.kz хабар берди.
Маълум қилинишича, 12 февраль куни Олмаотада қидирув иши қайд этилган. Ташаббусчи Қозоғистон республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳисобланади.
“Олмаота полиция бошқармаси томонидан 2002 йил март ойида ўлим факти бўйича М. А. Сутягинскийга нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг 99-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 30 январь куни у қотилликни ташкил этишда гумонланувчи деб топилди”, — дейилади шаҳар ички ишлар бошқармаси хабарида.
Қозоғистон Жиноят кодексининг 99-моддаси 2-қисмига кўра, ғаразли сабабларга кўра одам ўлдириш 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёхуд умрбод озодликдан маҳрум қилиш, мол-мулкини мусодара қилиш билан жазоланади.
- Росконгресс фонди веб-сайтида Михаил Сутягинский “Титан” компаниялар гуруҳи директорлар кенгаши раиси сифатида кўрсатилган. 1962 йил 1 январда туғилган. 2007 йилда у Омск вилояти Қонунчилик ассамблеясининг депутати бўлган. 2007 йилдан 2011 йилгача давлат думаси депутати, иқтисодий сиёсат ва тадбиркорлик қўмитасининг аъзоси саналган.
Изоҳ (0)