Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилиши белгиланди.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги Конституциявий қонунига киритилган ўзгартиришга кўра, Қонунчилик палатасининг депутати бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.
Шунингдек, айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Қонунчилик палатасининг спикери бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, депутатга ва сенаторга 36 иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътили берилади. (бундан қонунчиликда кўпроқ муддатли таътил назарда тутилган ҳоллар мустасно)
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.
Изоҳ (0)