Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилади.
“3 йилдирки Ўзбекистон энг оммавий спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатларини қабул қилиб келмоқда. Бу йил ҳам ушбу анъана давом этиб, мамлакатимиз байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича катталар ўртасидаги дунё биринчилигига мезбонлик қилади”, — дея хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.
23-25 август кунлари Самарқандда мазкур спорт тури бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади.
Баҳслар Марказий Осиёда ягона эшкак эшиш каналида бўлиб ўтади. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидан кейин ташкил этиладиган мусобақада атлетлар ноолимпия масофаларида беллашади.
Изоҳ (0)