Тошкент вилояти ИИББ Олмалиқ шаҳрида жойлашган газ қуйиш шохобчасидаги транспорт воситасида келиб чиққан ёнғин юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 17 февраль куни соат тахминан 09:30 ларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган газ қуйиш шохобчасида 35 ёшли Г.К.га тегишли бўлган “ВАЗ—2106”га газ қуйиш вақтида ёнғин келиб чиққан. Натижада автомобиль қисман ёнган, у ерда бўлган фуқаролар соғлигига зиён етмаган.
Январь ўрталарида Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги метан заправкада ҳам “Жигули”да ёнғин чиққанди. Ундан олдин эса Тошкентда Matiz бутунлай ёниб кетгани, Қамчиқ довонида юз берган ЙТҲда юк машина ҳайдовчиси ва йўловчи ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)