Бош мураббий Юрген Клопп клубдаги тўққиз йиллик фаолиятини шу ёзда якунламоқчилиги ҳақидаги хабар ортидан “Ливерпуль”нинг етакчи футболчилари ҳам клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўла бошлади.
Ван Дейк, Муҳаммад Салоҳ, шунингдек, Трент Александр-Арнолднинг шартномаси 2024 йилда тугайди, аммо, Макаллистернинг таъкидлашича, мураббийнинг кетиши клубнинг мавқеига соя солмайди.
“Юрген Клопп жамоадан кетишини эълон қилгач, турли миш-мишлар авж олди. Аммо “Ливерпуль” ҳали ҳам катта кучга эга.
4 мусобақада ҳам ғолиб чиқиш имкони бўлиб турганда, футболчилар жамоани тарк этиши мумкинлигига ишонмайман. Чунки ҳозирда жуда ҳам кам жамоа “Ливерпуль”дан устун”, — дейди Гари Макаллистер.
Эслатиб ўтамиз “Ливерпуль” кейинги учрашувини Премьер Лига доирасида “Брентфорд”га қарши ўтказади.
Изоҳ (0)