АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан Миллий жамоат радиоси (NPR) орқали қилган чиқишида, Америка маъмурияти ҳозирча Алексей Навальнийнинг ўлими билан боғлиқ хабарларга изоҳ бермаслигини, аслида, нима бўлгани ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишга уринаётганини маълум қилди.
“Нима бўлгани ҳақида аниқ маълумот йўқ, бизда бу борада бир қатор саволлар бор. Биз кўпроқ маълумотга эга бўлмагунимизча ва бу маълумотлар тасдиқланмагунча қўшимча изоҳ беришдан ўзимизни тиямиз”, — деди Салливан.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен эса бу воқеа Алексей Навальний тақдиридан хавотирда бўлган бошқа кўплаб давлатлар билан муҳокама қилинишини айтиб ўтди.
“Биринчи навбатда, агар бу хабарлар тўғри бўлса, Навальнийнинг рафиқаси ва оиласига ҳамдардлик билдирамиз. Қолаверса, унинг ўлими Путин қурган тизимнинг негизидаги заифлик ва чириётганликни кўрсатади. Россия бунинг учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак. Биз буни Алексей Навальний тақдиридан хавотирда бўлган бошқа кўплаб давлатлар билан муҳокама қиламиз, айниқса, бу хабарлар ҳақиқат бўлиб чиқса”, — деди Блинкен.
Изоҳ (0)