Россиянинг Нижневартовск шаҳрида янги туғилган чақалоққа Владимир Путин исми қўйилди. Бу ҳақда “нв86.ру” хабар берди.
Хабарга кўра, Владимир-Путин Гошгарович 2024 йил 9 февралда туғилган. Ота-онаси ўғил фарзанд кутаётганини билгач, унга бу исмни беришга қарор қилган.
“Ватан учун кўп иш қилган президентимиз ҳеч қачон унутилмаслиги учун ўғлимга шундай исм қўйишга қарор қилдим”, — дейди чақалоқнинг отаси.
Чақалоқ вазни 4,1 килограмм, бўйи эса 56 сантиметр. У ва онаси ўзларини яхши ҳис қилмоқда. Боланинг оиласи уни Путин деб чақирмоқда.
- 2014 йил Сурияда чақалоққа Владимир Путин исми қўйилган эди.
- Сурия армиясида хизмат қилувчи ҳарбий хизматчи бу орқали Путинга мамлакат ҳудудида терроризм билан курашда кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорлик билдирмоқчи бўлган.
- Бундан аввалроқ эса Мисрда туғилган чақалоққа Путин исми берилган.
Изоҳ (0)