Россиялик сиёсатчи Алексей Навальний Ямал-Ненецк автоном округидаги 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясида вафот этди. Бу ҳақда Федерал Жазони ижро этиш хизматининг маҳаллий бошқармаси хабар берди.
14 февраль куни сиёсатчининг матбуот котиби Кира Ярмиш Навальний жазо ўташ давомида 27 марта жарима изоляторига жойлаштирилганини маълум қилди. Марҳум 47 ёшда бўлган. Россия Федерал Жазони ижро этиш хизмати Навальний вафот этган Ямал-Ненец автоном округидаги 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясига комиссия юбормоқда.
Мухолифатчи сайрдан кейин ўзини ёмон ҳис қилиб, ҳушини йўқотгани, кўрсатилган биринчи ёрдам эса самара бермагани айтилмоқда.
“Шифокорлар Навальнийнинг ўлими сабабларини аниқлаши керак. Федерал Жазони ижро этиш хизмати барча текширувларни амалга оширади, махсус кўрсатмалар керак эмас, — дейди Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.
Изоҳ (0)