Тошкент шаҳар Сергели туманида светофор носозлиги сабаб Kia ва Lacetti тўқнашиб кетгани айтилган видеолар тарқалди. ЙҲХБ ҳолатга изоҳ берди.
Унга кўра, 15 февраль куни соат 14:20 ларда Сергели тумани Мирзо Турсунзода—Лутфикор кўчалари кесишган чорраҳасида 1985 йилда туғилган М.Қ. бошқарувида бўлган Kia ва 1995 йилда туғилган Ш.О. бошқарувида бўлган Lacetti иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Автоҳалокат натижасида Lacetti ҳайдовчиси тан жароҳати олган. Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)