Юнусобод туманида Lacetti ва Cobalt иштирокида содир бўлган ЙТҲ бўйича дастлабки маълумот берилди.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати маълумот беришича, 2024 йилнинг 11 февраль куни соат 21:00 ларда Юнусобод тумани Амир Темур-Шаҳристон кўчалари кесишган чорраҳасида 1996 йилда туғилган С.Ҳ. бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомашинаси ҳамда 1987 йилда туғилган Р.Т. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)