Одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган яна бир ўзбекистонлик аёл Истанбулда ушланди. Бу ҳақда Бош консулхона ахборот хизмати хабар берди.
У Туркия полицияси ва Ўзбекистон ИИВ Тезкор-қидирув департаменти қидирув бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида қўлга олинган.
Маълум қилинишича, жиноят оламида “Моня” тахаллуси билан танилган, 2001 йилда туғилган аёл М.А. одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, 2023 йилдан буён Ўзбекистон ИИВ томонидан қидирувда бўлган.
Унинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралди.
Изоҳ (0)