“Ўзгидромет” 16 февраль куни келиб чиқиши арктик бўлган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳақида хабар қилганди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги экинларини совуқдан асраш бўйича маслаҳат ва тавсиялар берди.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида етиштирилаётган экин ҳамда ўсимликларни қисқа муддатли қаттиқ совуқдан асраш ва беталафот ўтиш бўйича вазирлик маслаҳат ва тавсиялари қуйидагилардан иборат:
- ўраб қўйиш. Иложи бўлса, дарахтлар ва ўсимликларни совуқ уриши ва қордан ҳимоя қилиш учун махсус материаллар (мато, плёнка, крафт-қоғоз, спанбонд) билан ёпиш тавсия этилади. Бу гуллайдиган куртакларни қисқа муддатли қаттиқ совуқдан сақлаб қолишга ёрдам беради;
- озуқа моддалари билан суғориш. Совуқ ҳаво массаси кириб келишидан олдин дарахтлар етарли даражада намлик ва озуқа олган бўлишига ишонч ҳосил қилиш. Одатда сувга ва фойдали моддаларга тўйинган дарахтлар паст ҳароратларга кўпроқ чидамли бўлади;
- мулчалаш. Экинлар илдиз зонасини махсус озуқа моддалар билан қоплаш тупроқдаги иссиқлик ва намликни сақлаб қолишга ёрдам беради, бу эса илдизларни совуқдан ҳимоя қилади;
- шикастланган шохларни кесиб ташлаш. Қор оғирлиги остида баъзи шохларни синиши ёки совуқ уриши хавфини камайтириш учун қуриб қолган ёки шикастланган новдаларни кесиб ташлаб, кесилган жойга мис сулфатнинг сувли эритмаси (1 литр сув учун 1 чой қошиқ модда) билан ишлов бериш мумкин;
- шамолдан ҳимоя қилиш. Имконият бўлса, дарахтлар ва ўсимликлар атрофида вақтинчалик шамол тўсиқларини яратиш. Бу тўсиқлар экинларни елвизакдан асрашга ёрдам беради.
EastFruit мутахассисларига кўра, ҳавонинг совиши март ойида ушбу мамлакатларнинг жанубий ҳудудларида йиғиб олинадиган пиёз, карам ва сабзи каби эртапишар сабзавотларнинг ҳосилига таҳдид солади. Бундан ташқари, донли мевалар ва ёнғоқлар ҳосилининг бир қисми ҳам хавф остида қолади.
Изоҳ (0)