“Ўзэнергоинспекция” томонидан Бош прокуратура, ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда Жиззах вилоятида ўтказилган тезкор назорат тадбирида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Хусусан, Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи фуқаро Б.М. (ўз яшаш хонадонида) ва Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро О.О. (ўзига тегишли сартарошхонанинг қўшимча хонасида) крипто-актив ва майнинг қурилмаларни тўғридан тўғри электр тармоғига улаб, ноқонуний равишда фойдаланиб келаётгани маълум бўлган.
Дастлабки қайта ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари натижасида давлат манфаатларига 490 миллион сўмлик зарар етказилгани аниқланган.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Аввалроқ пойтахтда электр энергиясига ноқонуний тарзда уланиб, 1,5 миллиард сўмлик зарар етказган майнинг ферма аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)