ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан порахўрликка қарши курашиш йўналишидаги тадбирлар давом эттирилмоқда, деб хабар бермоқда ЎзА.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда “Оқдарётумангаз” таъминоти бўлими бошлиғи, 1973 йилда туғилган Н.М. (исм-фамилия шартли) маҳаллий фуқаронинг яшаш хонадонига электрон газ ҳисоблагич ўрнатиш ва уни тармоққа улаб бериш хизмати эвазига ундан 4 млн сўм пул талаб қилиб, дастлаб 2 млн сўмини пор сифатида олган ҳамда яна 1 млн сўм олаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан Н.М. га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)