Шу ҳафта саратон касалига чалингани аниқланган Британия қироли Чарльз III унинг соғлиғи ҳақида қайғурган барчага миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Букингем саройи сайтида хабар берилган.
Сўнгги кунларда менга келган кўплаб қўллаб-қувватлаш хатлари ва самимий тилаклар учун чин дилдан миннатдорлик билдирмоқчиман, — дейди сўзга чиққан қироли Чарльз III.
Унинг таъкидлашича, саратонга дуч келган ҳар бир инсонга илиқ сўзлар, тасалли ва далда куч бағишлайди. Чарльз III ўз ташхисини барча билан баҳам кўриши бутун дунёда саратон билан оғриган беморларни тушунишга ёрдам беришини қўшимча қилган.
Букингем саройидан олинган маълумотларга кўра, шифокорларнинг даволаниш вақтида давлат вазифаларидан воз кечиш тавсияларига қарамай, қирол давлат ишлари билан шуғулланишда ва ҳужжатлар билан ишлашда давом этишга қарор қилган. Унинг вазифаларидан бири парламент томонидан қабул қилинган қонунларни имзолашдан иборат.
Буюк Британия қироли Чарльз III саратонга чалингани 6 февраль куни эълон қилинганди. Мамлакат бош вазири Риши Сунак қирол Чарльз III га саратон ташхиси қўйилгани ҳақида эшитиб, ҳайратда қолганини айтган. У касаллик эрта босқичда аниқлангани учун қирол тезда тузалиб кетишига умид билдирди. Қиролнинг ўзи ҳам даволанишига ижобий муносабатда ва имкон қадар тезроқ давлат олдидаги мажбуриятларини ўташ учун қайтишга умид қилмоқда.
Изоҳ (0)