Таниқли оператор, режиссёр, клипмейкер Жасур Шаметов 39 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ўзбек шоу-бизнеси вакиллари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.
У шу кунга қадар “Қалбим ўғриси”, “Аччиқ ҳаёт”, “Қалбаки дунё”, “Учрашув”, “Гуноҳ”, “Зарб”, “Оҳ, Салима, Салима”, “Маҳаллада нима гап?” каби бадиий фильмларда постановкачи оператор сифатида ишлаган. Шунингдек, “Учрашув” бадиий фильмининг сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёри.
Актёр сифатида “Суиқасд”, “Пойма-пой” фильмларида роллар ижро этган.
Клипмейкер сифатида Райҳон, Лола, Шоҳруҳхон, Муниса Ризаева, “Афруз” гуруҳи ва бошқа хонандаларнинг ўнлаб клипларини тасвирга олган.
Изоҳ (0)