“Кулол ва хурмача” фильмидаги Хурмача роли билан мухлисларга яхши таниш бўлган актёр ва режиссёр Аброр Турсунов вафот этди. Бу ҳақда журналист Шоҳира Ҳамро маълум қилди.
“Азизлар, севимли киноактёримиз, ўзимизнинг “хурмача” — Аброр Турсунов вафот этдилар. Бу ҳақда ҳозиргина менга келинлари Барнохон телефон орқали хабар бердилар.
Аброр ака оғир хасталикдан кейин ижоддан четланиб қолган бўлсалар-да, кўнгилларида доим кино яшарди. Илоҳим, жойлари жаннатда бўлсин”, — деб ёзади журналист.
Изоҳ (0)