• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Машҳур санъаткорнинг фарзанди эканлигини сир тутган, бокс билан профессионал даражада шуғулланган ва Дурдона Қурбонова билан ишлаганидан афсусланадиган Шаҳзод Султонов 28 ёшда (фото, видео)

    Шаҳзод Султонов санъаткорлар оиласида туғилган, актёрлик бўйича таҳсил олган ижодкор. У кино, сериал ва клиплардаги иштироки билан томошабинлар назарига тушган. Унинг нафақат актёрлик маҳорати, балки келишган ташқи кўриниши ҳам томошабинлар эътиборини тортади, десак муболаға бўлмайди.

    “Отам боксчи бўлишимни истаганди”

    У хонанда Ойбек Султонов оиласида кенжа фарзанд бўлиб дунёга келган. Отаси ўз даврининг машҳур хонандаси бўлишига қарамай, кенжа фарзандининг спортчи бўлишини орзу қилган.

    Фото: Instagram

    — Отам жуда кичиклигимдан бошлаб бокс билан шуғулланишимни истаган. Маҳалламизда бокс бўлмагани учун аввалига муай-тай спорт тури билан шуғулланганман. У пайтда спортни ҳис қилганманми, йўқми билмадим. Аммо кейинчалик спорт ҳаётимнинг бир бўлагига айланган. Юқори синфда ўқигунга қадар боксчи бўламан, деб орзу қилардим. Болаликда шўх бўлганман, аммо кўча-кўйда уришишни ёмон кўрардим. Чунки устозим “Зарбангнинг кучини рингда кўрсат”, деб кўп таъкидларди. Мактабдаги баҳоларим у қадар аъло бўлмаган, чунки асосий вақтимни спорт залида ўтказардим, — дейди Шаҳзод Султонов.

    “Моддий қийинчиликсиз улғайганмиз”

    Актёр болалиги гўзал ўтгани, отаси уларнинг яхши яшаши учун барча имкониятларни яратиб бергани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Кўпчилик ижодкорлар интервью берганда болаликда моддий қийналгани, ишлагани ҳақида гапиради. Мақтана оламанки, менда бундай муаммолар умуман бўлмаган. Отам тўйларга борар ва топган даромадини фарзандларига сарфларди. Ҳеч қачон пулдан зориққанимизни эслолмайман. Кенжа фарзанд бўлганим учунми мени кўпроқ эркалатишарди. Ҳозир ўйлаб қарасам, болалигим шаҳзодаларга хос ўтган. Чунки оғзимдан чиққан нарсани муҳайё қилишарди, — дейди актёр Шаҳзод Султонов.

    “Сендан актёр чиқмайди”

    Шаҳзод Султонов устозларнинг ишончсизлиги ва уч йил фақат массовка ролларда суратга тушгани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Санъаткор бўлишимга оилам ҳеч қачон қарши бўлмаган, санъат институтига ўқишга кирганимда ҳам қувонишган. Аммо ҳеч қаерда отамнинг номини сотмаганман. Табиатан бундай йўл тутишни ёмон кўраман. Аммо устозлардан бирининг гапи юрагимга қаттиқ ботган. “Сендан актёр чиқмайди, пластиканг йўқ”, деган. Ҳали актёр бўлишимни исботлайман деб қаерда кастинг ўтказилса иштирок этардим. Аммо 3 йилгача бирорта сёмкада массовкадан бошқа ролни беришмаган. Учинчи курсда бир клипмейкер клипга чақирган. “Битта саҳна бор, сени яққол оламан. Фақат у саҳна тушдан кейин олинади”, деган. Хурсанд бўлиб ёз чилласида бу саҳна суратга олинишини кутиб ўтирганман. Аммо ҳа деганда у чақиравермаган. Ёнига бориб “Ака, мени саҳнам қачон суратга олинади”, десам “Вой, эсимдан чиқибди-ку, сёмка тугади. Кейинги клипга оламан”, деган. Роса хафа бўлганман, шу қилганингиз учун ҳам ўзим режиссёр бўламан, деб кетгандим, — дейди актёр Шаҳзод Султонов.

    “Сардор Раҳимхон мени қўллаган”

    Актёр Сардор Раҳимхондан миннатдорлиги, у сабаб илк катта ролини ижро этгани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Сардор ака билан танишувимиз жуда қизиқ кечган. Институтда магистрларнинг диплом иши намойиш этиладиган бўлган, Сардор Раҳимхонни таклиф этишган. Ўша тадбирда мен ҳам курсдошим билан иштирок этдик ва сўнгида Сардор Раҳимхон билан суратга тушдик. Ўшанда у инсон билан танишиб қолганман. Кейинчалик у инсон клипи учун кастинг ўтказаётгани ҳақида эшитиб қолдим ва телефон рақамини топиб қўнғироқ қилдим. Энг қизиғи, у инсон мени таниди, агар режиссёр қаршилик қилмаса, клипида тушишим мумкинлигини айтди. Баъзи инсонлар ишончсизлик билдираётган бир пайтда у инсоннинг ёрдам қўлини чўзгани катта куч бағишлаган. Сардор акадан одамнинг ортидан гапирмасликни ва ёмон гумонда бўлмасликни ҳам ўргандим, — дейди актёр Шаҳзод Султонов.

    “Аёллардан таклифлар кўп бўлган”

    Актёр энди танилиб келаётгани пайтда баъзи аёллардан “ғалати” таклифлар олгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram

    — Бу ҳақида гапириш ноқулай, аммо жуда кўп аёллар бундай таклифлар берган. Биринчи марта эшитганимда “шок” ҳолатига тушганман. Бир опа қўнғироқ қилган ва муҳим масалада гаплашиб олишини айтган. “Ижодингиз ҳақида” дегани учун ҳам келишилган ерга борганман. “Сизга продюсер керак, пул тикамиз, кўтарамиз”, деяпти. “Опа, мен хонанда эмас, актёрман. Менга ҳомий керак эмас”, дедим. “Балки мана бундай машиналар ҳайдашни истарсиз”, деди. Кейин билсам унинг таклифи бутунлай бошқа мавзуда экан. Унга “ҳа” ёки “йўқ” деб жавоб беришимнинг ўзи кифоя эди.

    Фото: Instagram

    Афсуски, бармоқлар баробар бўлмаганидек, эркаклар орасида ҳам, аёллар орасида ҳам бундай инсонлар топилади. У инсоннинг касби билан боғлиқ эмас. Санъатда шундай актрисаларни ҳам учратганманки, эркак кишининг кўзига тик қараб гапирмайди, — дейди актёр Шаҳзод Султонов.

    “Актрисага уйланишим мумкин, фақат...”

    Шаҳзод Султоновнинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ миш-мишлар бисёр. У Суғдиёна Азимова, Феруза Норматова ва Зарина Йўлдошева билан ишқий муносабатда бўлгани ҳақидаги миш-мишлар омма орасида тарқалганди.

    Фото: Instagram

    — Уч актриса билан ҳам ижодий лойиҳаларда бирга ишлаганмиз. Ҳаммасини ҳурмат қиламан, аммо улар билан ўртамизда ҳеч қандай муносабат бўлмаган. “Актриса билан оила қуришингиз мумкинми?” деб кўп сўрашади. Албатта мумкин, фақат ундан кейин санъатдан кетишини истайман. Чунки оилали аёлни эридан бошқа эркаклар кўрмаслиги керак, у омма эътиборидан четда юргани маъқул, — дейди актёр Шаҳзод Султонов.

    “Кўзим кўрмай қолади, деб қўрққандим”

    Актёр бир йил аввал Андижонда бокс бўйича катта жанг ўтказди. Жанг унинг ғалабаси билан якунланган бўлса-да, у кўзидан жиддий жароҳат олди.

    Фото: Instagram

    — Актёрликда юз муҳим аҳамиятга эга, боксда эса у биринчи галда нишонга олинади. Ўтган йили таваккал қилиб, жангга рози бўлдим. Аммо жанг олди бу актёрлик карьерамга жиддий хавф солиши ҳақида кўп гапиришди. Бундан ташқари, кўпчилик инсонлар ишончсизлик билдиришди. “Актёр-ку, эплай олмайди”, деганлар кўп бўлди. Жангда ютсам ҳам, ютқазсам ҳам одамларга “мавзу” бўлишимни билардим. Рақибимнинг зарбасидан кўра, ҳимояси кучли экан, бу мени анча чарчатди. Юзимдан иккита жиддий зарба олдим, юзим увишиб ҳеч нарсани ҳис қилмай қолди. Ундан кейин бир кўзим хиралашиб, аста шишиб умуман кўрмай қолди. Аммо жанг менинг ғалабам билан якунланди. “Ғолиб бўла олмайсан”, деб юзимга ёки ортимдан айтган инсонлар олдида юзим ёруғ бўлганидан жуда қувондим, аммо анча вақтгача сёмкаларда иштирок этолмадим. Энг ёмони, кўзим кўрмай қолса-чи деб қўрққандим, — дейди актёр Шаҳзод Султонов.

    Дўстларнинг айрилишига пул сабабми?

    Шаҳзод Султонов ва Шоҳрух Ҳамдамов ҳам бир пайтлар яқин дўст бўлган. Афсуски, ҳозирда молиявий келишмовчилик сабаб уларнинг муносабати бузилган.

    Фото: Коллаж

    — Шоҳрух ўзи суратга олаётган фильмига таклиф этган. “Улуғбек Қодиров ва Фаррух Соипов ‘Ошиқлар’ фильмида бирга суратга тушиб, файз олган. Биз ҳам бир фильмда суратга тушайлик”, деган. Рози бўлганман. Аммо гонорар кейинроқ берилишини айтганди. Тўғри, сёмкага борганимда йўл пули берилган, аммо умумий сумма кейинроқ берилишини айтган. Суратга олиш ишлари якунланганидан кейин аварияга учраб қолдим. Эрталаб тонгги 4:00 да Шоҳрухга қўнғироқ қилдим. Чунки ўша пайтда пул керак эди. “Ҳалиги пулдан берасанми? Аварияга учрадим”, десам ҳол-аҳвол сўраб “Йўқ, ҳозир у пулни ололмаймиз, ҳисобга тушмаган. Кейинроқ олдингга ўтаман”, деди. Аммо у фильм ижодкорларидан ҳеч ким келмади ва гонораримни ҳам бермади. Аслида, бу гапни айтмоқчи эмасдим. Фақатгина кўрсатувда шердан қўрққаним учун бунга мажбур бўлганман, — дейди актёр Шаҳзод Султонов.

    “Дурдона Қурбонова билан ижро этган ролимдан афсусланаман”

    Актёр “Ҳинди шоу” лойиҳасида суратга тушган ролидан уялиши ва иложи бўлса уни умуман кўришларини истамаслигини айтиб ўтди.

    Фото: Instagram

    — “Ҳинди шоу” лойиҳасида суратга тушганимдан ҳалигача афсусланаман. Унда Дурдона Қурбонова билан роль ижро этиб, ғалаба қозонгандик. Аммо унда ҳинд киносига тақлид қилиб, қўл ушлашган саҳналаримиз бор. Ишонасизми, ана шу ролни ижро этганим учун ўзимни кечиролмайман. Томошабинлар иложи бўлса мен чиққан сонни кўрмасликларини истайман, — дейди актёр Шаҳзод Султонов.

    07.02.2024, 10:55   Изоҳ (0)   170406
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Тан олиш керак, синглим мендан маҳоратлироқ” —  жинлар таъқибига учраган, отасиз улғайган ва “бемаза қочиримлари” учун танқид қилинадиган Отабек Муҳаммадзоҳид 49

    26.01.2024, 11:20

    “Ичкиликка берилиб, девонасифат инсонга айлангандим” — шартнома пулини тўлолмай институтдан кетган, санъатдан кўнгли совиган ва 5 боланинг отаси бўлган Санжар Шоди...

    30.01.2024, 15:25

    Жарроҳ бўлишни орзу қилган, ота-онасининг “қулоқсиз” фарзанди бўлган ва қўшиқларидан бирини 16 та хориж санъаткори ижро этган Улуғбек Раҳматуллаев 42 ёшда (фото, в...

    01.02.2024, 11:30

    Instagram: Ўғлини туғуруқхонадан олиб чиққан Озод Шукуруллоев, санъатдан зериккан Каниза ва онасига кутилмаган совға берган Обиджон Насриддинов

    07.02.2024, 09:55

    “Келинлар қўзғолони”даги Аббос — Муҳаммаджон Раҳимов 50 ёшни қаршилади. Актёр бугунги кунда нималар билан банд? (фото, видео)

    05.02.2024, 14:50

    Рейтинг: Қайси хоразмлик санъаткор бирров хизмати учун 5000 доллар олади?

    05.02.2024, 13:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бир гуруҳ йигитлар “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 20:00

    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

    Реклама | 28 июн, 19:30

    “Россия Украинанинг стратегик шаҳри яқинида 110 минг аскар тўплади” — Киев

    Дунё | 28 июн, 19:55

    Бобир Абдиҳолиқов “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди

    Спорт | 28 июн, 19:46

    Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ йигит-қизлар “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 19:40

    Неймар Бразилия терма жамоасига қайтадими? Анчелотти жавоб берди

    Спорт | 28 июн, 19:28

    Сурхондарёдаги метан заправкада Nexia-2 портлаб кетди

    Ўзбекистон | 28 июн, 19:20

    Халқаро қидирувда бўлган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:55

    “Канада билан савдо музокаралари тўхтатилади” — Трамп (видео)

    Дунё | 28 июн, 18:35

    Тошкент–Тель-Авив–Тошкент йўналишидаги рейслар қачондан тикланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.