Футбол бўйича Осиё Кубогининг финалида Иордания ва мусобақа мезбони Қатар 10 февраль, шанба куни ўзаро баҳс олиб боради.
Ўзбекистонлик ҳакамлар Илгиз Танташев ва Андрей Сапенко тегишлича захира ҳаками ва захира ёрдамчи ҳаками сифатида учрашув расмийлари қаторидан ўрин олишди. Ушбу учрашувни бошқариш эса хитойлик Ма Нинг бошчилигидаги ҳакамлар жамоасига ишониб топширилди.
Иордания – Қатар баҳси 10 февраль куни соат 20:00 да (Тошкент вақти билан) Доҳа шаҳридаги “Лусаил” стадионида ўтказилади.
Осиё кубоги | Финал
Иордания — Қатар
10.02.2024 | 20:00
Изоҳ (0)