“Ал-Иттиҳод” ҳужумчиси Карим Бензема бош мураббий Марсело Галярдо билан келиша олмаяпти.
Marca нашрининг хабарига кўра, Карим душанба куни жамоа билан машғулотларда иштирок этган. Бироқ, мураббий ундан индивидуал шуғулланишни ҳам талаб қилган. Бензема эса бош тортиб, жаҳли чиққан ҳолда машғулотлар базасини тарк этган.
Шу сабабли 36 ёшли футболчи чемпионатнинг навбатдаги ўйини “Ат-Таи”га қарши баҳс (3:0) қайдномасидан тушиб қолган.
Эслатиб ўтамиз, Бензема “Ал-Иттиҳод” базасига 17 кун кечикиб келган ва бу клубни ғазаблантирганди. Ҳужумчининг атрофидагилар Карим “Маврикийдаги довул туфайли” ўз вақтида келмаганини даъво қилишса-да, раҳбарият уни жамоа йиғинидан четлатган эди.
“Ал-Иттиҳод”нинг навбатдаги ўйини ОЧЛ доирасида “Навбаҳор”га қарши бўлиб ўтади. Учрашув 15 февраль куни Наманганда ўтказилади.
Изоҳ (0)