Футбол бўйича Осиё Кубогининг чорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси 3 февраль, шанба куни Қатарга қарши баҳс олиб боради.
Ушбу учрашувни кореялик Ким Ҳи Гон бош ҳакам сифатида бошқаради. Унга ҳамюртлари Ёон Жаэ Еол ҳамда Парк Санг Жун ёрдам беришса, захира ҳаками сифатида қувайтлик Абдулла Жамали ишлайди.
Шунингдек, учрашув ВАР ҳаками вазифасини Ким Жонг Ҳеок (Жанубий Корея) бажарса, АВАР сифатида қувайтлик Аҳмад Алали ишлаши кўзда тутилган.
Маълумот учун, Ким Ҳи Гон жорий мавсум жами 5 та учрашувда ишлаган. Ушбу учрашувларнинг барчаси клублар ва терма жамоалар иштирокидаги халқаро мусобақаларга тўғри келади. Эътиборли томони, ушбу ҳакам ОЧЛ гуруҳ босқичи 5-турида “Насаф” – “Ал-Файсали” (Иордания) учрашувини бошқарган.
Осиё Кубоги-2023 | 1/4 финал
03.02.2024 | 20:30 (Тошкент вақти)
Қатар — Ўзбекистон
“Ал-Байт” стадиони, Ал-Ҳор шаҳри
Изоҳ (0)