Ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин.
Инсайдер Иван Карповнинг маълум қилишича, Остон “Персеполис” билан шартнома имзолаши кутилмоқда.
Ўрунов Эрон клуби билан 2 йиллик шартнома имзолайди. Футболчининг маоши йилига 750 минг еврони ташкил этади.
Остоннинг сўнгги клуби “Навбаҳор” эди. Футболчи наманганликлар таркибида ОЧЛда 5 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Аввалроқ, ўзбекистонлик бошқа бир футболчи Жалолиддин Машарипов ҳам Эрон клуби “Истиқлол” билан шартнома имзолаганди.
Изоҳ (0)