Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов Эроннинг “Истиқлол” клубига ўтди.
Бу ҳақида Эрон клуби матбуот хизмати маълум қилди. Унга кўра, Машарипов “Истиқлол” клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади.
Футболчи яқин 2-3 кунда Теҳронга тиббий кўрикдан ўтиш ва битимга имзо чекиш учун боради.
“Истиқлол” ҳозирда Эрон Про Лигасида ортда қолган 15 турдан сўнг 32 очко жамғарган ҳолда 1-ўринда бормоқда.
Жалолиддин яқинда Грециянинг “Пансеррайкос” клуби билан битимни бекор қилганди.
Изоҳ (1)
Машарипов УЗБЕКИСТОНДА колгани яхшиди.