Покистоннинг Балужистон вилоятида иккита портлаш содир бўлиб, 28 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий Гео телеканали хабар берди.
Шунингдек, портлашда 40 дан ортиқ киши жароҳат олгани маълум қилинган.
Эртага, 8 февраль куни Покистон Миллий ассамблеясига (парламент қуйи палатаси) сайловлар бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Портлашлар сайловга ўз номзодини қўйганлар кабинетлари ёнида содир бўлган.
Хусусан, биринчи портлаш мустақил номзод Асфанд Хон Какарнинг идораси ёнида содир бўлиб, унда 15 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши жароҳатланди.
Сайловлар арафасида мамлакатда зўравонлик ҳолатлари кўпаймоқда. Мустақил номзод Рехан Зеб Хон 31 январь куни Хайбер-Пахтунхва вилоятида отиб ўлдирилганди.
Изоҳ (0)