Американинг General Motors компанияси 323 232 дона автомобилни ҳайдаш вақтида чиқиб кетиши мумкин бўлган орқа эшикдаги муаммо туфайли чақириб олади. Бу ҳақда АҚШ Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига (NHTSA) таяниб, Reuters хабар берди.
Маълум қилинишича, General Motors автомобилларида аниқланган носозлик йўлда потенциал хавф туғдириши мумкин. Қайтариб олинадиган машиналар қаторига Chevrolet Silverado 2500, 3500, GMC Sierra 2500 ва 3500 русумли автомобиллар киради.
Эслатиб ўтамиз, Tesla 2023 йилда дастурий таъминотдаги носозлик туфайли АҚШда С, Х ва Y русумли деярли 200 мингта автомобилни чақириб олиши маълум бўлган эди. Аввалроқ Hyundai ва Kia АҚШда сотилган 570 мингта автомобилни қайтариб олаётгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)