Samsung Electronics ижрочи директори Жей Ли бугун эрта тонгда Сеул шаҳридаги судга етиб келди.
У фирибгарлик ва акциялар нархини сохталаштириш бўйича айбланмоқда.
Аввалроқ прокурорлар ўтган йилнинг ноябрь ойида Samsung C&Т ва Cheil Industries компанияларининг миноритар инвесторлар ҳисобига бирлашиши чоғида бухгалтерия ҳисобидаги фирибгарлик ва акциялар нархини манипуляция қилишда иштирок этгани учун Жей Ли беш йиллик қамоқ жазосини сўраган эди.
Ўтган йили Сеул марказий округ судида бўлиб ўтган суд мажлисида прокурорлар Ли ва бошқа собиқ раҳбарларни 2015 йилда бирлашишга имкон бериш учун Капитал бозори тўғрисидаги қонунни бузганликда айбладилар, бу эса Жей Лига гуруҳнинг флагман Samsung Electronics устидан назоратни кучайтиришга ёрдам берган.
Ли ва компаниянинг бошқа раҳбарлари ҳуқуқбузарликларни рад этиб, прокурорлар қўйган айбловлар бирлашиш ва бухгалтерия жараёнлари оддий бошқарув фаолиятининг бир қисми эканлигини айтган.
Изоҳ (0)