Ижтимоий тармоқларда “Навоийда рус тили ва адабиёт ўқитувчиси ўқувчиларни калтаклади” сарлавҳаси остида видеолар тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди. 2024 йилнинг 1 февраль куни Навоий шаҳрида жойлашган 18-сонли мактаб ўқитувчиси М.Ш. дарс жараёнида 9-синфнинг 2 нафар ўқувчилари А.А. ва Ш.Б.ларни калтаклаган.
Ўқувчилардан бири А.А ва унинг онаси У.Д. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўқитувчи М.Ш.га қонуний чора кўришни сўраган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Жароҳат олган ўқувчиларга нисбатан суд тиббий экспертизаси ўтказилиши тайинланган.
Изоҳ (0)