• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    2024 йилда немис тилига ўқиган 1000 нафар ёшлар Германияга касбий таълим олиш ва ишлаш учун юборилиши маълум қилинди

    Мутасаддиларнинг маълум қилишича, 2024 йилда 10 минг нафар ёшларни немис тилига ўқитиш, уларнинг 1000 нафарини жорий йилда Германия Федератив Республикасига касбий таълим олиш ва ишга юбориш режалаштирилган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ёшларнинг чет тилларини ва касб-ҳунар ўрганишга бўлган эҳтиёжини қондириш, уларни ички ва ташқи меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар сифатида тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш йўналишида “Келажак касблари” лойиҳаси орқали 17 минг нафар ёшлар замонавий касблар ва хорижий тилларни ўрганган бўлса, “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси доирасидаги Ibrat Academy мобил иловаси ёрдамида мавжуд 22 та тилни 468 минг нафар фойдаланувчилар ўрганмоқда. Уларнинг 20 минг нафари айнан немис тилини ўрганяпти. 

    Бу борадаги ишларни кенгайтириш, ишсиз ёшларга хорижий тилларни ўргатиш, тил биладиган, касб-ҳунарли ёшларни қўллаб-қувватлаш орқали ривожланган давлатларда юқори маошли иш билан таъминлаш ва касбий таълим олишга (Ausbildung) қаратилган “Германияда касбий таълим” пилот лойиҳаси ишга туширилди. Лойиҳани амалга ошириш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Германиянинг  GfM Gruppe, Papenburg, OPASCA, GIZ (Германия халқаро ҳамкорлик жамияти) ва Speerus ташкилотлари раҳбарлари билан музокаралар олиб борилиб, ҳамкорлик йўлга қўйилди.

    Дастлаб Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри 1- ва 2-сонли Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлик техникумлари тажрибаси асосида республика бўйича жами 33 та тиббиёт техникумида бепул немис тили курслари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда йўлга қўйилди. Мазкур тиббиёт техникумларида бугунги кунда 818 нафар ҳамширалар бепул немис тили курсларида тил ўрганишмоқда. Уларнинг 64 нафари B1 даражада, 173 нафари А2 даражада, 581 нафари А1 даражада тилни ўзлаштирган. 

    Немис тилини ўқитишга ихтисослаштирилган нодавлат таълим муассасалари билан ҳамкорликда ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ишсиз ёшлардан 65 нафари сараланиб, 6 ойлик немис тили курслари харажатлари қоплаб берилди. Уларнинг 13 нафари бугунги кунда Германияда касбий таълим (Ausbildung) олмоқда. Биргина Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, “Маданият” маҳалласида яшовчи Шуҳратов Аҳрорбек Германиянинг Papenburg компаниясида мехатроника йўналишида касбий таълим (Ausbildung) олиб, ҳар ойда оиласига 500 евро юборишни бошлади. А.Шуҳратовга 6 ойлик немис тили ўқув курси учун агентлик томонидан 5,6 млн сўм тўлаб берилган.

    Шунингдек, бугунги кунда 20 нафар немис тили даражасини белгиловчи сертификатига (B1, B2) эга ёшларни Германиянинг GfM Gruppe ташкилотига касбий таълим (Ausbildung) олиш ҳамда юқори маошли ишлар учун ҳужжатлари юборилди. Суҳбат жараёнлари ташкил этилмоқда. Шу жумладан, Андижон вилояти, Избоскан тумани “Урганжи” маҳалласида немис тилини ёшларга чуқур ўргатиш мақсадида 20 нафар ёшлар иштирокида немис тили ўқув курси ташкил этилди. “Урганжи” маҳалласи намунаси асосида 9 444 та маҳаллада ёшлар етакчилари томонидан хатлов жараёнида Германияда ўқиш ва ишлаш истаги бор ёшлар аниқланиб, уларга немис тилини ўргатиш тизими йўлга қўйилди.

    Ривожланган мамлакатларда касбий таълим олиш (Ausbildung) ва ишлаш истагидаги ёшлар учун зарур маълумотларни ўзида жамлаган, лойиҳа иштирок этиш учун онлайн ариза қолдириш имконини берувчи www.xorijdaish.uz сайти ишга туширилди. Лойиҳа доирасида 2+6 дастури ишлаб чиқилиб, янгича ёндашув асосида тилни ўргатиш тизими йўлга қўйилади. Бунда талабгорлар 2 ой ўз ҳисобларидан ўқийди, шундан сўнг тилни ўзлаштириш қобилиятидан келиб чиқиб сараланган ёшларнинг кейинги 6 ойлик курс харажатларини қоплаб бериш учун Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

    Немис тилини ўрганган ёшларга тил даражасини белгиловчи сертификат олиш жараёнларида қулайлик яратиш мақсадида жой ажратилиб, павильон ташкил этилади, B2 тил даражасини қўлга киритган ёшларнинг ҳам имтиҳон харажатлари қоплаб беришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Германияда касбий таълим олиш, юқори маошли иш билан таъминлаш бўйича ёшлар ўртасида доимий равишда тарғибот ишлари олиб борилади. Шунингдек, Германияга касбий таълим олиш (Ausbildung) ҳамда ишлаш учун юборилган ёшларнинг яшаш шароитлари, фаолиятини кўрсатиб бериш мақсадида телекўрсатув, мотивацион ролик ҳамда ҳужжатли фильм тасвирга олинади.

    Агентлик ташаббуси билан ушбу йўналишдаги ишларни кенгайтириш орқали 2024 йилда 10 минг нафар ёшларни немис тилига ўқитиш, уларнинг 1000 нафарини жорий йилда Германия Федератив Республикасига касбий таълим олиш ва ишга юбориш режалаштирилган.

    05.02.2024, 19:32   Изоҳ (0)   21953
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тил ўрганиб, орзуларингиз харитасини ярата оласиз» — Германиядаги энг йирик компаниялардан биридаги ўзбекистонлик дастурчи билан суҳбат

    02.08.2022, 18:31

    Жаҳоннинг топ университетларига кириш мавзусига бағишланган “Ibrat Camp” оромгоҳига старт берилди

    04.05.2023, 13:14

    Ўзбекистон мактабларининг юқори синфларида иккинчи хорижий тил ўқитилади

    05.02.2024, 09:20

    Қашқадарёда МИБ тракторини ноқонуний олиб қўйган фермерга 355 млн сўм компенсация ундириб берилиши белгиланди

    05.02.2024, 19:10

    Чиноз туманига янги ҳоким тайинланди

    05.02.2024, 18:12

    Саудия Арабистонига ишга кетишдан аввал ўзбекистонликлар тил курсларида ўқитилади

    05.02.2024, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.