• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда МИБ тракторини ноқонуний олиб қўйган фермерга 355 млн сўм компенсация ундириб берилиши белгиланди

    Қашқадарёда трактори ноқонуний олиб қўйилган фермерга 355 млн сўм компенсация ундириб берилиши белгиланди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман матбуот хизмати хабар берди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Маълум қилинишича, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қашқадарё вилоятидаги шўбаси томонидан Нишон туманида фаолият юритувчи “Самандар нур” фермер хўжалиги раҳбари А.Болтаевнинг мурожаати ўрганилган. Аниқланишича, МИБ Нишон тумани бўлими томонидан “Самандар нур” фермер хўжалигидан жами 35 млн сўм қарздорликни ундиришга оид 2022 йил 1 февралдан 23 октябргача 5 та ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарорлар қабул қилинган.

    Бироқ давлат ижрочилари томонидан қарздор ижро иши қўзғатилгани тўғрисидаги қарорлар билан таништирилмаган ҳолда, гаровда турган ҳайдов трактори хатланиб, фермер хўжалигининг даласидан олдиндан огоҳлантирилмасдан аукционда сотиш учун олиб кетилган. Фермер қарздорлик нотўғри ҳисобланганини, олдиндан бу ҳақда огоҳлантирилганда, масалага ойдинлик киритиб, қарзини тўлаган бўлишини бир неча бор таъкидлашига қарамасдан давлат ижрочилари буларни эътиборсиз қолдирган.

    Бундан ташқари, 35 млн сўмлик қарздорлик учун ундирув номутаносиб миқдордаги мулкка, яъни 977,5 млн сўм кредит маблағи эвазига сотиб олинган тракторга қаратилиб, олиб кетилган. 

    Мурожаатда қайд этилган ҳолатлар бўйича давлат ижрочиларининг ҳаракатларида қонун бузилишлари мавжудлиги сабабли бизнес-омбудсман томонидан МИБга қонунчиликнинг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилган. Шунингдек, фермер хўжалигининг манфаатида Қарши туманлараро маъмурий судига давлат ижрочиларининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳамда тракторни чиқариб бериш мажбуриятини юклаш ҳақида киритилган ариза кўрилишида вакил девони ходимлари қатнашиб, фермернинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши натижасида ариза қаноатлантирилди.

    Натижада 2022 йил 7 декабрда трактор хатловдан чиқарилиб, А.Болтаевга топширилди ва унинг бузилган ҳуқуқлари қисман тикланди. Бироқ трактор ноқонуний ушлаб турилган 49 кун давомида етказилган зарар масаласи очиқ қолдирилди. Шундан сўнг фермер хўжалиги манфаатида жавобгар МИБ Нишон тумани бўлимидан 355 млн сўм бой берилган фойда-зарарни ундириш тўғрисида Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди.

    Суднинг 2023 йил 7 апрелдаги қарори билан даъво асоссиз рад этилди. Мазкур суд қарорига нисбатан берилган апелляция шикояти ҳам 2023 йил 3 августда Қашқадарё вилояти суди томонидан қаноатлантирилмасдан қолдирилди. Шундан сўнг фермер Олий судга мурожаат қилди. Олий суд кассация инстанциясининг 2023 йил 30 ноябрдаги қарори билан фермер хўжалиги манфаатида берилган кассация шикояти қисман қаноатлантирилиб, қуйи судларнинг асоссиз қарорлари бекор қилинди ва иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Қарши туманлараро иқтисодий судига юборилди. Фермер вакил девони ходимлари билан биргаликда суд мажлисларида иштирок қилиб, даъво талаблари асосли эканлигини исботлаб берди.

    Яъни трактор ноқонуний ушлаб турилган 49 кун (ҳар бир кунга 7 млн 260 минг сўм бой берилган фойда) учун жами 355 млн сўм зарар етказилгани тузилган шартнома ва бошқа далиллар билан тўлиқ исботланди. Бугун, 5 февраль куни Қарши туманлараро иқтисодий суди томонидан иш кўрилиб, фермер фойдасига Мажбурий ижро бюроси Нишон тумани бўлимидан 355 млн сўм ундириш тўғрисида қарор чиқарилди.

    05.02.2024, 19:10   Изоҳ (0)   13081
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Тадбиркорларнинг бирорта мурожаати эътиборсиз қолмайди” — бизнес-омбудсман

    26.08.2023, 21:01

    Ўзбекистонда 11 ой давомида 126 нафар масъул шахс жавобгарликка тортилди — бизнес-омбудсман

    08.12.2023, 13:15

    “2023 йилда Ўзбекистонда судлар томонидан 21,4 млрд сўмлик даъво тадбиркорлар фойдасига ҳал этилди” — бизнес-омбудсман

    19.01.2024, 17:13

    Чиноз туманига янги ҳоким тайинланди

    05.02.2024, 18:12

    Саудия Арабистонига ишга кетишдан аввал ўзбекистонликлар тил курсларида ўқитилади

    05.02.2024, 18:10

    “Халқлар дўстлиги” метро бекатининг иккинчи вестибюли 20 мартга қадар ёпилади

    05.02.2024, 17:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.