Куни кеча Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик кўмаги сифатида ажратилган C гепатитига қарши “Софосбувир-400мг” дори воситасининг 2024 йилдаги учинчи туркуми Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жами 12 дона қутида 6720 та “Софосбувир-400мг” дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Маълумот учун, Миср ҳукумати Ўзбекистонга 2023 йил давомида C ва Б гепатитларига қарши умумий қиймати 696 минг долларга тенг бўлган дори воситаларини тақдим этган.
Изоҳ (0)