Мисрдан Ўзбекистонга гепатит C га қарши дори воситаларининг навбатдаги партияси етказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Маълум қилинишича, 27 январь куни Миср ҳукумати томонидан C гепатитига қарши “Софосбувир-400мг” дори воситасининг навбатдаги партияси етказиб берилди. Умумий қиймати 66 минг доллардан ортиқ 6720 дона “Софосбувир-400мг” дори воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион доллар бўлган жами 800 минг дона C гепатитига қарши “Даклатасвир” ва “Софосбувир”, Б гепатитига қарши “Энтекавир” дори воситаларининг берилиши бўйича келишувга эришилган.
Бугунга қадар умумий қиймати 696 минг АҚШ долларига тенг бўлган мазкур дори воситалари Ўзбекистонга босқичма-босқич юборилди.
Изоҳ (0)