Самарқанд шаҳрида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйган савдо дўконлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбирда “А.Ж.” ва “А.С.” МЧЖларга қарашли спиртли ичимликлар савдо дўконларида ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий қиймати 301,3 млн сўмлик ҳар хил турдаги жами 12 432 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилгани аниқланган.
Шундан сўнг маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)