Қорақалпоғистонда тадбиркорга 900 миллион сўмлик қурилиш объектини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
![](/static/2024/02/01/fr-sSE4xq41.jpg)
Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Фуқаро И.Р. “Н.Қ.” МЧЖ раҳбари А.Н.нинг ишончига кириб, унга 72 миллион сўм эвазига юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёдамида Нукус шаҳри ҳудудидан 900 миллион сўмлик қурилиш объектини олиб беришини айтиб, олдиндан 20 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.