• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Зоминда II Халқаро мақом санъати анжумани тантанали равишда очилди

    Жиззах вилоятининг Зомин туманида 27 июнь куни II Халқаро мақом санъати анжумани тантанали равишда очилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Бу анжуман давлат раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган ва биринчи фестивал 2018 йил Шаҳрисабзда ўтказилган эди. Кейинчалик пандемия туфайли кечиктирилган санъат қурултойи бу йил янгича руҳ ва шукуҳ билан қайтди.

    Тантанали очилиш маросимида президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, мақом санъатининг тарихи ва аҳамиятини эътироф этди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    “Бизнинг қадимий тарихимиз, бой маданиятимиз, азалий қадриятларимизнинг рамзи бўлган мақом санъати теран фалсафий илдизлари, бетакрор бадиий услуби ва бой ижодий анъаналари билан маънавий ҳаётимизда муҳим ўрин эгаллайди. Мақом – умумбашарий туйғуларни авж пардаларда тараннум этадиган нодир санъат тури сифатида ҳам биз учун ғоят қадрлидир”, – деди Шавкат Мирзиёев.

    Мақом санъати мусулмон Шарқидаги Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврида жадал ривожланиб, юксак чўққига кўтарилган. Абу Наср Форобий ўзининг “Катта мусиқа китоби”да куйларнинг назарий ва амалий мезонларини уд сози орқали мукаммал тартибга келтирган. Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк алломаларимиз ноёб мусиқий асарлар яратиб, мақом ривожига беқиёс ҳисса қўшган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    ХХ асрда бу анъаналарни Абдурауф Фитрат, Юнус Ражабий каби санъацҳунос олимлар, Ҳожихон Болтаев, Комилжон Отаниёзов, Турғун Алиматов, Фаттоҳхон Мамадалиев ва бошқа ҳофизлар муносиб давом эттирган.

    Давлат раҳбари мақом санъатини асраб-авайлашда атоқли давлат арбоби Шароф Рашидовнинг катта ҳиссаси борлигини таъкидлади. Ўша оғир даврларда Тошкент давлат консерваториясида мақом санъатини илмий ўрганишга ва халқаро миқёсда тарғиб этишга асос солинган. Мақом ансамбли ташкил этилган. Ўлмас “Шашмақом” дурдоналари нотага олиниб, 6 жилддан иборат мукаммал китоб нашр қилинган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Мумтоз мусиқа санъатининг гултожи бўлган бетакрор мақомларимиз ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган.

    Президент эътибори билан ушбу санъат равнақи янги босқичга чиқди. Бугунги кунда мақом бутун мамлакатимиз бўйлаб, бошланғич таълимдан тортиб, академик фан даражасигача бўлган босқичларда узлуксиз тарзда ўрганилмоқда. Тошкент шаҳрида Мақом маркази қурилмоқда. Бу йўналишда сермаҳсул ижод қилаётган бастакор, хонанда ва созандаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида миллий танловлар ўтказиб келинмоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари ҳаётини ана шундай шарафли ва масъулиятли ишга бағишлаган санъаткорларга бутун халқ номидан самимий миннатдорлик билдирди.

    “Эзгулик ва гуманизм байроғи остида бирлашган, санъатни бутун борлиғи билан севадиган барча ижод аҳли учун ушбу фестивал, ҳеч шубҳасиз, катта байрамдир. Мақомлар жаҳон мусиқа ихлосмандлари руҳининг туганмас куч-қувват ва илҳом манбаи бўлсин”, - деди президент.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Маросимда ЮНЕСКО Бош конференцияси 42-сессияси президенти Симона Микулеску, АЙСЕСКО Бош директори Салим Муҳаммад ал-Малик ҳам сўзга чиқиб, иштирокчилар ва меҳмонларни қутлади.

    Шунингдек, анжуманда TURKSOY бош котиби Султон Раев, Туркий маданият ва мерос фонди президенти Актоти Раимкулова, Туркий давлатлар Парламент ассамблеяси бош котиби Меҳмет Сурейя Эр, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бош котиби ўринбосари Нурлан Сейтимов, Туркия президентининг бош маслаҳатчиси Ялчин Топчу, Қозоғистон президентининг маслаҳатчиси Малик Отарбаев, Тожикистон президентининг ижтимоий ривожланиш, маданият ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси Абдулло Раҳмонзода, Қирғизистон маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Олтинбек Максутов, Озарбайжон маданият вазири Адил Габил ўғли Каримли қатнашди. Умуман, фестивалда Осиё, Европа, Шимолий ва Жанубий Америка, Африка қитъаларининг 80 дан ортиқ мамлакатидан қарийб 400 нафар меҳмонлар иштирок этмоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Тантанали тадбир мумтоз куй-қўшиқлардан тузилган концерт билан давом этди.

    Фестивал ўтаётган Зоминсой мажмуаси байрамона безатилган. Кенг майдон бўйлаб халқнинг бой маданияти, зўр амалий санъатини намоён этувчи кўргазмалар ташкил этилган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари хорижлик меҳмонлар билан бирга ушбу ҳунармандчилик кўргазмаларини, фолклор жамоаларнинг чиқишларини кўздан кечирди.

    Анжуман 30 июнга қадар давом этади. Якунда “Энг яхши мақом ансамбли”, “Энг яхши яккахон чолғу ижрочиси” ва “Энг яхши яккахон хонанда” йўналишлари бўйича ғолиблар эълон қилинади. Шунингдек, мақом санъатининг назарий ва амалий асослари мавзусида халқаро конференция, давра суҳбатлари бўлиб ўтади.

    27.06.2024, 22:41   Изоҳ (0)   5689
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев BYD компанияси президенти билан учрашди. Нималар муҳокама қилинди?

    27.06.2024, 15:44

    Президент Зоминда барпо этилаётган саноат технопаркида Хитой инвестициялари иштирокидаги илк лойиҳаларга старт берди (фото)

    27.06.2024, 17:22

    “Мақом санъати учун асосий мавзу, энг аввало, шахс, унинг эрки ва қадри, тинчлик-тотувлик, ҳамжиҳатлик ва умумбашарий тараққиёт ҳисобланади” — Шавкат Мирзиёев

    27.06.2024, 21:20

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    27.06.2024, 22:10

    Ўзбекистонда ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 725 млрд сўмлик алимент маблағлари ундирилди 

    27.06.2024, 21:45

    Фарғонада электрдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги давлатга 234 млн сўм зарар етказди 

    27.06.2024, 20:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.