Бишкекдаги иссиқлик электр станциясида авария юз берди, камида беш киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда Kloop.
Воқеа жойига шаҳар ҳокими Айбек Жунушалиев етиб борди. Унинг буйруғига кўра, иссиқлик марказидаги авария сабабли шаҳардаги барча мактаб ва болалар боғчалари масофавий режимга ўтади.
“24.kg” хабарига кўра, станциядаги қозонлардан бири портлаган. Портлашга нима сабаб бўлгани номаълум. Шаҳарнинг жанубий қисмидаги 60 минг хонадонда иситиш тизими ишламаяпти.
Портлаш оқибатида беш нафар ишчи жароҳатланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки беморда куйиш шоки ўта оғир, учинчисида ўртача куйиш шоки борлиги ҳақида хабар берди. Жабрланганларнинг юз, бўйин, тана ва юқори нафас йўлларида I, II ва III даражали куйиш жароҳатлари олган. Икки киши реанимацияда, яна бири куйганлар бўлимида.
Қирғизистон Энергетика вазирлигининг хабар беришича, портлаш тахминан эрталаб соат 3 да содир бўлган.