Қозоғистоннинг Уралск шаҳридаги кафеда газ портлади, оқибатда ёнғин чиқиб, бино қулаб тушди. Бу ҳақда Ғарбий Қозоғистон вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлашда икки киши ҳалок бўлган.
Портлаш икки қаватли РИЗЙҚ кафесида содир бўлган. Бино 110 квадрат метр майдонга қулаб тушди. Ёнғин майдони 25 квадрат метр. Ёнғин аллақачон ўчирилган. Воқеа жойида 39 нафар ўт ўчирувчи, 8 нафар қутқарувчи, 28 нафар полиция ходими ва 18 нафар тез тиббий ёрдам гуруҳи ишламоқда.
Вайроналарни тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Воқеа жойига вилоят ҳокими Наримон Тўрегалиев етиб борган.
Изоҳ (0)