Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 февралда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 9,81 сўмга пастлаб, 12 420,24 сўм бўлди. Евро 16,84 сўмга тушиб, 13 441,18 сўм бўлди. Рубль 0,88 сўмга пастлаб, 138,30 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси уч кунлик пастлашдан сўнг кетма-кет икки кун кўтарилиб, 12 430,05 сўм бўлганди. Евро ва рубль курси ҳам ошганди. Ўзбекистонда доллар курси 2024 йил 11 январдан буён 12 400 сўмдан юқори бўлиб турибди.
Изоҳ (0)