Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев муваффақиятли операция қилинди.
Бу ҳақида Ўзбекистон терма жамоаси шифокори Алишер Ариповга таяниб, “Championat Asia” маълум қилмоқда.
Сергеев Доҳадаги “Аспетар” шифохонасида жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган.
Тахминларга кўра, футболчи 6 ой давомида жароҳатини даволайди.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Австралияга қарши баҳсда (1:1) жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.
Изоҳ (0)