Футбол клублари 2023 йилда трансфер харажатлари бўйича рекорд ўрнатди.
ФИФА ўтган йилги трансфер ҳисоботларини эълон қилди. Ташкилот турли мамлакатлар клублари ўртасидаги трансферларни кўриб чиққан, бир мамлакат ичидаги трансферлар бундан мустасно.
2023 йилда бундай ўтишларга 9,63 миллиард доллар сарфланган, бу 2022 йилга нисбатан 48,1 фоизга кўп (6,5 миллиард доллар). 2019 йилда ўрнатилган аввалги рекорд 2,28 миллиард долларга (7,35 миллиард доллар) ошган.
Инглиз клублари хориждан ўйинчиларни олиб келиш учун энг кўп маблағ сарфлаган — 2,96 миллиард доллар. Германия клублари эса ўз футболчиларни бошқа мамлакатларга сотишдан энг кўп даромад олган — 1,2 миллиард доллар.
Изоҳ (0)