Қатар мезбонлик қилаётган Осиё Кубоги мусобақасида нимчорак финал баҳслари давом этмоқда.
Футбол мутахассиси Алишер Никимбаев 1/8 финалнинг қолган ўйинларида сотилган чипталар ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги учрашув учун 22 978 та чипта сотилган. Ушбу ўйин 30 январь куни бўлиб ўтади.
Саудия Арабистони ва Жанубий Корея ўртасидаги баҳс учун 37 155 та чипта харид қилинган. Баҳрайн Япония баҳси учун эса 34 159 та чипта сотилган.
Энг кам чипта (6828) Эрон ва Сурия ўртасидаги ўйин учун сотилган. “Охирги рақамлар чалғитмаслиги керак. Эрон—Сурия ўйини “Абдуллоҳ бун Ҳалифа” стадионида бўлиб ўтади ва сотувда 365 та чипта қолган. Стадион сиғими катта эмас”, — деб ёзади Никимбаев.
Изоҳ (0)