Сурхондарёда эркак ёш болани уриб, шафқатсиз муносабатда бўлаётгани айтилган ва ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Унда айтилишича, эркак оиласига, фарзандларига умуман кун бермай ҳар куни уриб, калтаклаб келган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур видеохабардаги ҳолат Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганилганида, Термиз шаҳрида содир бўлгани аниқланди.
Айни пайтда ушбу видеохабар бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текшириш натижаси юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши ва бу ҳақда қўшимча маълумот берилиши таъминланади.
Изоҳ (0)